Учрашувда IBBYнинг Ўзбекистондаги Миллий шўъбаси иш фаолияти ҳақида маълумот берилди, шунингдек, малайзиялик ёзувчи, ношир, кутубхоначилар билан ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Жорий йилда бўлиб ўтадиган "Tashkent Book Fest-2022" III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркасига таклифномалар тақдим этилди.
Ассамблея доирасида тақдим этилган ўзбекистонлик болалар ёзувчиларининг асарлари Малайзия Миллий кутубхонасида ташкил этилган ўзбек адабиётлари бурчагини тўлдириш учун элчихонага топширилди.
Учрашув сўнгида "Tashkent Book Fest-2022" кўргазмаси доирасида Ўзбекистон миллий кутубхонаси ва Малайзия миллий кутубхонаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум ишлаб чиқиш ҳамда ушбу кўргазмада Малайзиянинг етакчи нашриётларнинг иштирокини ташкил этиш бўйича келишилди.