Ф.Арзиев дипломатия соҳасида 2002 йилдан буён ишлайди. Вазирлик марказий аппарати ҳамда мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида катта тажриба тўплаган.

2014-2017 йилларда. – Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси.

2017-2020 йилларда – Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикаси ва Бангладеш Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Деҳли шаҳрида)

2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Рус, инглиз ва немис тилларини билади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.