2020 йилнинг январь-июль ойлари мобайнида ушбу кондан 1,45 млрд куб метр табиий газ ва 3,3 минг тонна газ конденсати қазиб олинди. Қазиб олишни ошириш мақсадида 2 та янги қудуқ бурғиланиб ишга топширилиши ҳисобидан қўшимча 44,3 млн куб метр табиий газ ва 0,3 минг тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.

Бундан ташқари 21 та қудуқларда газ оқимини жадаллаштириш учун капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди, натижада қушимча 21,4 млн куб метр табиий газ ва 0,07 минг тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.

Табиий газ қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш мақсадида жорий йилда 2017-2021 йилларда Углеводородларни қазиб чиқаришни ошириш дастури доирасида “Сомонтепа” 2-сонли Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси ҳамда узунликлари L-33 км бўлган диаметри 1020 мм лик газ қувури қуриб ишга тушириш натижасида кунлик 2,0 млн куб метр табиий газ қазиб чиқаришни оширишга эришилди.

“Сомонтепа” кони қудуқларидан қазиб олинаётган табиий газлар Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасида тайёрланиб, сўнг ҳар бирининг узунликлари L-33 км бўлган мавжуд диаметри 426 мм ва 530 мм ҳамда янги қурилиб ишга туширилган диаметри 1020 мм лик газ қувурлари орқали “Сомонтепа” 1-сонли газни дастлабки тайёрлаш қурилмасига узатилади.

Жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигида “Сомонтепа” конидан 1 та янги қудуқ бурғиланиб ишга туширилиши ва 2 та мавжуд қудуқларда мукаммал таъмирлаш ишлари ҳамда газ оқимини жадаллаштириш ишларини амалга ошириш натижасида қўшимча 14,6 млн куб метр табиий газ ва 0,04 минг тонна газ конденсати қазиб чиқариш кутилмоқда.

Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида, 2020 йил якуни билан “Сомонтепа” конидан 2,4 млрд куб метр табиий газ ва 3,3 минг тонна газ конденсати қазиб олиш режалаштирилган.