Яккасарой ва Сергели туманларидан ўтувчи Бобур кўчасидаги кўприкнинг таъмирланиш жараёнида ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказиш ишлари амалга оширилади.

Шу сабабли 2023 йил 17 апрелдан 19 апрел соат 9:00 гача шаҳримизнинг 4 та туманида ичимлик суви таъминоти тўхтатилди.

Сергели туманида: Жўнариқ, Нўғойқўрғон, Қубайтепа, Юқори Дархон, Қут-барака, Суғдиёна, Қумариқ, Олтинводий, Учувчилар ва Бунёдобод маҳаллаларида.

Янгиҳаёт туманида: Виқор, Aл-Фарғоний, Чорбоғ, Йўлдош, Янги Чоштепа, Чоштепа, Чортоқ, Иқбол, Файзли ва Тошкент маҳаллаларида.

Яккасарой туманида: Бошлиқ, Қушбеги маҳаллаларида ва Бошлиқ 4-тор, Бобур, Нукус, A.Қаҳҳор кўчаларида.

Миробод тумани: Темирйўлчилар, Заминобод, Биродарлик маҳаллаларида.

Ичимлик суви тўхтатилган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.