Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфида 16 мактаб таълим жараёнини олиб бормоқда. Улардан 4 таси Президент мактаби, 9 таси ижод мактаби, 3 таси ихтисослаштирилган мактаб.
Жорий ўқув йилидан яна 10 та янги Президент мактаби Бухоро, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Қашқадарё, Андижон, Гулистон, Навоий, Термез, Нурафшон шаҳарларида очилишига тайёргарлик кўрилмоқда.
Маълумот учун: ҳозирга қадар Тошкент шаҳри, Наманган, Хива ва Нукус шаҳарларида Президент мактаблари фаолият кўрсатаётган эди.
Бу йил Президент мактабларига қабул жараёни 5 июндан 25 июнга қадар, яъни рўйхатдан ўтиш жараёни бўлади. Кириш имтиҳонлари 2 босқчидан иборат бўлиб, биринчи саралаш босқичи 20-25 июлда, иккинчи якуний имтиҳонлар 20-23 августда бўлиб ўтади.
Ўтган ўқув йилида пандемия сабаб кириш имтиҳонлари бўлмади. Жорий йилда 10 та ҳудудда 5 синфдан 9 синфгача, қолган 4 та мактабда 5-6 синфлар учун қабул бўлади.
Бу йил ҳужжатлар онлайн тарзда топширилади. Талабгор платформа орқали ота-онаси ёрдамида ҳужжатларни тўлдириши керак бўлади.