Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, «Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Фуқаро муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчи сабабини кўрсатган ҳолда тегишли сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилади.
Тўлдирилган сайлов бюллетени эса қоидага мувофиқ, ёпиқ конвертда, участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади.