«Ҳуқуқий ахборот» телеграмм каналининг маълум қилишича, Президентликка номзод 15 нафаргача, Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод 10 нафаргача, вилоят Кенгаши депутатлигига номзод 5 нафаргача, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод 3 нафаргача ишончли вакилга эга бўлишга ҳақли.
Ишончли вакиллар:
номзодга сайлов кампаниясини ўтказишда ёрдам беради;
сайлаш учун ташвиқот олиб боради;
давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда номзоднинг манфаатларини ифодалайди.
Ишончли вакил сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.