Бу йилги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “Очиқ мулоқоти”га тайёргарлик кўриш жараёнида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда “Колл марказ” ва Республика штаби ташкил қилинди. Тадбиркорлик субъектлари вакилларидан Республика штабига 12 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди.

Энг кўп мурожаатлар қуйидаги йўналишларда келиб тушган:

- “Бизнесни молиялаштириш бўйича” – 3 886 та;

- “Солиқ тизими бўйича” – 1 066 та;

- “Ер ажратиш масалалари бўйича” – 949 та.

Келиб тушган мурожаатларнинг 11 452 таси индивидуал характерда эга бўлиб, 9 791 таси (85 фоизи) бугунги кунда ижобий ҳал қилинган.

Қолган мурожаатларни тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ташкил қилинган “Тадбиркорга тез ёрдам” порталига (tadbirkor.mift.uz) йўналтирилди ва натижаси назоратга олинди.

2021 йилги “Очиқ мулоқот” билан бу йилги тадбирни солиштирадиган бўлсак, бу йил тадбиркорлардан кўплаб тизимли муаммолар ва уларни ҳал қилиш бўйича таклифлар билдирилди.

Шу ўринда бу йил ўтган йилга нисбатан Сиз тадбиркорлар томонидан тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантириш бўйича жуда кўплаб таклифлар билдирилди.

Мазкур таклифлар тегишли вазирлик ва идоралар, иқтисодчи ҳамда олимлар томонидан ўрганилиб, уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Бу йил “Очиқ мулоқот” тадбирига тайёргарлик мутлақо янгича тизим асосида олиб борилди.Хусусан, жорий йилнинг 17-18 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан навбатдаги “Очиқ мулоқоти”га тайёргарлик кўриш юзасидан “Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги” доирасида

9 та мавзуда панель сессиясилар бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир доирасида 2 кун давомида жами 3 500 дан ортиқ тадбиркорлар, шундан марказий студиядан 1 300 га яқин ва ҳудудий студияларидан 2 250 га яқин тадбиркорлар иштироки таъминланди.

Натижада, тадбиркорларнинг 531 таси ўз муаммо ва таклифларини билдирди. Уларнинг 255 та индивидуал характерга эга бўлган муаммоли масалалар, 76 та тизимли муаммолар, 50 та таклифлар эшитилди. Шунингдек ҳудудлардан иштирок этган 37 та тадбиркорлар ҳам муаммо ва таклифларни айтиб ўтди.