2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-94, 15.03.2023й) қабул қилинди.
Бунда, Тошкент метрополитенининг мазкур бандда кўрсатилган хизматларни кўрсатиш эвазига олинмай қолган даромадлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб борилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда пенсионерлар фақат соат 10:00 дан 16:00 гача метрода бепул юришлари мумкин.