Мюнхеннинг “Бавария” клуби Парижда ПСЖ билан бўлган жавоб баҳсида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Лекин ўз уйидаги мағлубият (1:3) жамоанинг кейинги босқичга чиқишига йўл қўймади.
ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино RMC Sport’га берган интервьюсида жамоаси мағлубиятга учраган бўлса-да, ярим финалга чиққанидан бахтиёр эканлигини яширмади:
“Аввало, футболчиларни табриклайман. Бу – бутунлай уларнинг хизмати... Барчамиз биргаликда ушбу қувончли дақиқаларни баҳам кўришимиз жуда яхши. Менга худди шундай адреналин етишмаётганди.
Футбол – ажойиб спорт тури. Сиз ҳеч қачон таслим бўлмайсиз. Бугун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Ишлашда давом этишимиз керак”.
Эслатиб ўтамиз, “ПСЖ” ярим финалда “Боруссия” Д – “Манчестер Сити” жуфтлиги ғолиби билан учрашади.
Шуниси қизиқки, иккинчи баҳсда Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳам худди ПСЖ каби ўз майдонида мағлубиятга учради. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда “Порту” футболчилари гол уришга муваффақ бўлди. Аммо биринчи ўйиндаги ғалаба (0:2) “Челси”ни ярим финалга олиб чиқди.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Лондон клуби турнир тарихида (1992/93 йилги мавсумдан бошлаб) саккиз марта ярим финалга чиқди. Бу инглиз клублари ичидаги энг яхши кўрсаткичдир.
“Челси” ярим финалда “Ливерпуль” – “Реал” жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.