Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига замонавий русумдаги масофадан туриб бошқариладиган махсус қидирув, авария-қутқарув машиналарини ишлаб чиқарувчи «BROOK» компаниясининг «BROOK 170» русумли роботи топширилди.
«БРООК» робототехникаси дунёнинг кўплаб мамлакатларида қутқарувчилар томонидан осонликча ишлатилади. Ушбу техника хавфли материаллар билан иш олиб бориладиган қурилиш, металлургия, цемент, атом ва кимё саноатида ҳам кенг қўлланилади.