Шу муносабат билан Қарқарали туманида бир ой муддатга чекловлар жорий этилди.

Туман ҳокимлиги қутуриш касаллиги сабабли ойлик чекловлар жорий этилишини маълум қилди. 21 декабрь куни Қарқаралида уч аёлга ҳужум қилган бўрида ҳалокатли касаллик аниқланди, деб хабар беради zakon.kz.

“27 декабрдан бошлаб шаҳарда чеклов чоралари жорий этилмоқда. Гўшт ва сут маҳсулотларини сотиш, мушук ва итлар кўргазмалари ўтказиш, ҳайвонларни аҳоли пунктларидан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади. Шунингдек, чорва ва уй ҳайвонлари қутуриш касаллигига қарши эмланади”, дейилади хабарда.