Бундан ташқари, модда саратонга қарши курашда кимётерапия самарадорлигини ошириши мумкинлиги маълум бўлди.

Маълумки, қарияларда қариган ҳужайраларнинг тўпланиши соғлиғининг ёмонлашишига олиб келадиган ёшга боғлиқ касалликлар частотасининг ошиши билан боғлиқ. Сўнгги кашфиётлар қариган ҳужайраларни танлаб бартараф этадиган сенолитик дориларни, шунингдек, қариш билан боғлиқ секретор ҳужайралар фенотипларини тўсиб қўядиган сеноморф дориларни яратиш имконини берди. Бироқ қаришга қарши хавфсиз дорилар ҳали ҳам етарли эмас.

Эндиликда мутахассислар сеноморф дори воситаларига янги номзодларни аниқлаш мақсадида табиий дори воситалари “кутубхонаси”ни кенг кўламли “скрининг”дан ўтказишди. Кўпгина ўсимликларда учрайдиган паст молекуляр фитокимёвий компонент бўлган рутин моддаси тадқиқотчиларнинг эътиборини тортди.

У SASP экспрессиясини камайтириш орқали қариган ҳужайраларга таъсир қилиш қобилиятига эга. Унинг ишлаш механизми касалликларга олиб келадиган, қариган ҳужайралар туфайли юзага келган, ҳужайрадан ташқаридаги яллиғланишларни назорат қилиш имконини беради. Шу билан бирга, рутин кимётерапия таъсирини кучайтиришга ёрдам бериши аниқланди, деб хабар беради lenta.ru.