“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” ахборот хизматининг маълум қилишича, Самарқанд халқаро аэропортининг вақтинчалик ёпилиши ҳамда йўловчиларга қулайлик яратиб, кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида 2021 йил 20 октябрдан 20 ноябргача Қарши-Самарқанд-Қарши йўналишида 772/771-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди қатнови йўлга қўйилади.

Қайд этилишича, бир ой мобайнида Қарши-Самарқанд йўналишида ҳаракатланадиган 772-сонли “Afrosiyob” поезди Қарши темир йўл вокзалидан соат 12:20да жўнайди. Самарқанд-Қарши йўналишида ҳаракатланадиган 771-сонли “Afrosiyob” поезди эса Самарқанд темир йўл вокзалидан соат 14:30да жўнайди.

Таъкидланишича, ҳар иккала шаҳардан қатновлар ҳар куни амалга оширилади.