Очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Баҳромжон Олматов иштирок этди.
Мазкур марказда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар компьютер саводхонлиги бўйича бепул ўқитилади ва курсларни муваффақиятли тугатганларга сертификатлар берилади. Марказ ахборот-коммуникация технологиялари ўқув маркази, робототехника ўқув маркази ва киберспорт йўналишларидан ташкил топган.
Мазкур марказнинг очилиши ушбу туманлар ёшларига Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан байрам совғаси бўлди.