Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
“2024 йилнинг 11 августидан 17 августига қадар эришилган келишувга мувофиқ, Қирғизистон Республикасининг Боткен вилоятининг Боткен шаҳрида қирғиз-тожик давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумати делегацияларининг ҳуқуқий масалалар бўйича топографик ишчи гуруҳлари ва ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, республикалар вакиллари Тожикистонда бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишда қолган ҳудудларни тавсифлашни давом эттиришади.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегарасининг узунлиги қарийб 980 километр. 2002 йил декабрь ойидан буён уни делимитация қилиш бўйича музокаралар (давлат чегарасини унинг ўтиш жойини тавсифлаш ва харитада чизиш билан белгилаш) давом этмоқда. Ҳозирги вақтда чегара чизиғининг учдан икки қисмидан кўпроғи белгиланган ва давлатлар томонидан ўзаро тан олинган, қолган участкалар баҳсли ҳисобланади. Ушбу муаммонинг ҳал этилмагани икки республиканинг маҳаллий аҳолиси ва ҳарбий хизматчилари ўртасида, жумладан, ўқотар қуроллардан фойдаланиш билан боғлиқ низолар бир неча бор юзага келган, деб хабар беради tass.ru.