Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Баткен вилояти губернатори Абдикарим Алимбаев ва Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокида бўлиб ўтаётган чегара ҳудудлари раҳбарларининг минтақавий учрашувида уч чегарадош вилоятнинг расмийлари ҳам иштирок этмоқдалар.

Кенгайтирилган тартибда ўтказилган уч томонлама учрашув давомида савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий, туризм ва бошқа соҳаларда ҳудудлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.