Мазкур нодавлат тадқиқот муассасаси марказий офиси Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида жойлашган.
Делегация раҳбари доктор Георг Штефен Флетчернинг маълумотига кўра, минтақа сув танқислиги шароитида озуқабоп ем - ҳашак ва экинлар етиштириш бўйича катта салоҳиятга эга. Ташкилот Марказий Осиё мамлакатлари қишлоқ хўжалиги ва ветеринария соҳаси истиқболлари учун хамкорлик қилишни режалаштирган.
Мазкур дастур ушбу соҳалар бўйича кўп йиллик ҳамкорликни кафолатлайди ва дастур бўйича турли лойиҳаларни амалиётга жорий этади.


Лойиҳа дастурига кўра, ҳорижий экспертлар Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтининг Самарқанд тажриба станциясидаги Узум плантациялари ва узум етиштиришнинг турли технологиялари билан танишишни мақсад қилган.


Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд тажриба станцияси, шунингдек, сабзавот етиштириладиган фермер хўжаликлари, уруғчилик сабзавотчилик хўжаликлари ва Сабзавотларни сақлаш жойлари билан танишадилар.

Зарафшон дарёсининг дарё ландшафтлари, Амударё дельтасидаги тўқай ўрмон зонаси ва хўжаликлараро суғориш тизимлари ҳам ушбу дастур доирасида ўрганиб чиқилади.
Ахборот хизмати