Корхонада бугунги кунда 200 турдан ортиқ пластик қувурлар ишлаб чиқариляпти. Йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш хажми 750 минг тоннани ташкил этиб, қувурлар хорижий давлатларга экспорт қилиш билан бирга маҳаллий харидорларга ҳам етказиб бериляпти.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорилигининг пасайиши сув тақчиллиги муаммоси билан бевосита боғлиқ. Шу муносабат билан суғориш тизимида тежамкор технологияларни жорий этиш, оби-ҳаёт беҳуда исроф бўлишининг олдини олади.
Туманда 21 минг 697 гектар суғориладиган ер майдонлари бўлиб, йиллик сув сарфи 160,2 миллион метр/кубни ташкил этади. 2021 йилда замонавий суғориш технологияларини жорий этиш орқали 40 миллион метр/куб сувни тежаш режалаштирилган, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Демак, томчилатиб суғоришга мўлжалланган пластмасса трубалар ишлаб чиқарадиган «YUSHEN PLASTIC» МЧЖнинг туманда фаолият юритиши Пискентлик деҳқонлар учун айни муддао экан.