Ихтиро тўсатдан юрак тўхтаб қолганда реанимация учун ишлатилади. Бу ҳақда корпорация сайтидаги хабарда айтилади.

Гап LIFE STREAM ECMO қурилмаси ҳақида бормоқда. Хусусиятларига кўра, у хорижий муқобилларидан қолишмайди ва унинг нархи 30-40 фоизга паст. Илгари бундай ускуналар Россияга фақат чет элдан етказиб берилган, деди Ростех ижрочи директори Олег Евтушенко.

LIFE STREAM ECMO қурилмасининг оғирлиги тўққиз килограмм бўлиб, тез ёрдам машиналарига ўрнатилиши мумкин. 2023 йил охирида уни оммавий ишлаб чиқариш бошланади, деб хабар беради mir24.tv.