Бухоро вилоятининг Қоракўл туман, туман тиббиёт бирлашмасида жорий йилда, 3 та муассаса – туманлараро Гемодиализ маркази, Юрак қон томир ва қўшма жароҳатлар маркази, Перинатал маркази биринчи бор ташкил қилинди.
Бирлашмага куни кеча яна соғлиқни сақлаш вазирлиги автопарки томонидан умумий қиймати 478 млн.сўм бўлган Германиянинг “Wolkswagen” русумли махсус реаномобил автомашинаси келтирилди ва туман сектор раҳбарлари томонидан бўлимга топширилди.
Тиббий транспортни туман ҳокими Шерали Саломов топширди.
Хабар қилинишича, келаси йил охирига қадар яна 4 дона худди шу русумдаги реаномобиллар келтирилиши режалаштирилган, дея хабар беради, тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Раббонқул Мухторов