Шу йил 9-14 декабрь кунлари Республика ҳудудида ҳаво ҳарорати кескин тушиши кутилмоқда. Бунинг натижасида аҳоли томонидан табиий газга бўлган талаб ошиши инобатга олиниб, магистраль газ тармоқларида газ босими тушиб кетишининг олди олиниши талаб этилади.

Шу мақсадда Республика ҳудудидаги барча автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида режа-график асосида соат 6:00 дан 15:00 гача табиий газ етказиб берилади.

«Худудгаз Қарақалпақстан» томонидан етарли газ билан таъминлаш мақсадида барча чоралар кўрилмоқда”, дейилади хабарда.