Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов 2021 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида бухоро вилояти аҳолисига мурожаат қилди.

Мурожаатда шаҳарда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари, жумладан, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш (табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминотини яхшилаш) борасида амалга оширилган лойиҳалар, жалб қилинган инвестициялар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми, яратилган иш ўринлари, фойдаланишга топширилган лойиҳаларни ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг, жумладан, бюджет даромадларининг ошишига қўшган ҳиссаси ва натижадорлиги ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими 2022-226 йилларда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олдимизда турган муҳим вазифалар ва 2022 йилдаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди

— Биринчи навбатда, иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашимиз керак, — дейди вилоят ҳокими Ботир Зарипов. — Чунончи, келгуси 5 йилликда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 73,5 трлн.сўмга (1,5 баробар), саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 40,8трлн сўмга (1,5 баробар), қурилиш пудрат ишлари ҳажмини 13,8 трлн сўмга (1,5 баробар), қишлоқ хўжалиги ҳажмини 52,1трлн.сўмга (1,2 баробар) ҳамда хизмат кўрсатиш ҳажмини 57,1трлн  сўмга (2,7 баробар) етказиш борасида амалий саъй-ҳаракатларни олиб боришимиз зарур.

Бу орқали 2026 йилга бориб аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 35,1 млн.сўм (1,3 баробар), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 24,9 млн.сўм (1,1 баробар), саноат 19,5 млн.сўм (1,4 баробар) ҳамда хизмат кўрсатиш 27,3 млн.сўмга (2,5 баровар) етиши таъминланади.

Шунингдек, ҳисоб-китобларга кўра, келгуси беш йилда маҳаллий бюджет даромадлари 2,9 трлн.сўмдан 4,7 трлн.сўмга етади ёки       1,6 баробарга ўсишга эришилади.

Умумий даромадлар эса 19,1трлн.сўмни, маҳаллий бюджет даромадлари 15,1 трлн.сўмни, маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қоладиган даромадлар 3,0 трлн.сўмни ташкил этади.

Шу билан бирга, вилоятда тадбиркорликни янада ривожлантириш, шу орқали аҳоли даромадларини ошириш, ёшлар, айниқса хотин қизларимизни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, бизнес юритишда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида изчил ва самарали ислоҳотлар олиб борилиши натижасида 2022-2026 йиллар давомида ҳудудларда 33 минг 126та янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш режалаштирилган.

Аҳоли даромадларини ошириш, шу орқали камбағаллик ва ишсизликниқисқартириш мақсадида 2022-2026 йиллар давомида
280 мингта янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.

Вилоятда ушбу даврда 8 млрд. долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган. Ҳудудни ривожлантириш дастурларига мувофиқ, 95,4 трлн. сўмга тенг бўлган
5 мингта лойиҳа ишга туширилади.

Вилоятда 2022-2026 йиллар давомида қиймати 5 870,0 млн. долларга тенг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб этилади ва ўзлаштирилади.

Истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш сифати ва самарадорлигини ошириш орқали хорижий инвестицияларни киритиш мақсадида халқаро консалтинг компанияси экспертларини жалб қилиш ва 2022-2026 йиллар давомида товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини 6,1 баробарга ошириш ва 1 002,0 млн. долларга етказиш режалаштирилмоқда.

Вилоятда электр энергияси ишлаб чиқариш манбалари мавжуд эмаслиги, саноатни, кичик ва ўрта корхоналарда барқарор ишлаб чиқаришни таъминлаш, аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун, барқарор электр ишлаб чиқариш қувватлари кераклиги сабабли, вилоятда 1,7 млрд. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан, 4 та шамол, қуёш ва иссиқлик электр станцияларини барпо этилади.

Вилоятда қурилиш материалларини ривожлантириш мақсадида Қоровулбозор ва Пешку туманларида қурилиш материаллари кластерларини ташкил этиш орқали умумий қиймати 10 трлн. сўм бўлган 282 та лойиҳа амалга оширилади.

Чарм саноатида терини қайта ишлаш қамрови 70фоизга етказилиши кўзга тутилган.

2022-2026 йилларда ижтимоий соҳа объектлари бўлган умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш ташкилотларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда истеъмолчиларнинг электр энергияси, марказлаштирилган ичимлик сув таъминотини яхшилаш, автомобиль йўллари равонлигини ошириш мақсадида жами 15,9 трлн. сўм маблағлар ўзлаштирилади.