Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги сайтида маълум қилинди.

“Коронавирус инфекциясига қарши QazCovid-in вакцинасининг клиник синовлари бошланди”, дейилган хабарда.

Вазирлик сайтида маълум қилинишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) биринчи ва иккинчи босқич синовларини ўтказишга рухсат берган.

Вакцинанинг клиник синовларида 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган 244 нафар соғлом кўнгиллилар иштирок этади.

28 август куни ЖССТ Қозоғистон вакцинасини клиник синовлардан ўтказилишига рухсат берилган номзод вакциналар рўйхатига расман қўшгани ҳақида маълум қилинган эди. Мазкур восита Қозоғистон Таълим вазирлиги фан қўмитаси биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган.