Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлар институтининг Қуёш астрономия лабораторияси маълумотларига кўра, объект эҳтимол галактик заррача ҳисобланади.

Аввлроқ “Қуёш устидаги қуш” 2025 йилнинг 25 май куни кўриниш берганган эди. Унинг “қанотлари” тахминан 150 000 километрни ташкил этган. “Қуш” Қуёш юзаси устидан 2 миллион километр баландликда учиб ўтган. Олимларнинг фикрига кўра, унинг ўлчами Ер сайёрасидан 10 баробар катта эди. Объект тезда ғойиб бўлди –  пайдо бўлганидан 10 дақиқа ўтгач олинган суратларда у кўринмайди.

Объектнинг хусусияти ҳозиргача номаълум. Мутахассислар фикрига кўра, “қуш” қуёш протуберанеци бўлиши мумкин. Бу юлдуз магнитосферасига нисбатан нисбатан совуқ тождор масса чиқиши ҳисобланади. Модданинг катта қисми одатда магнит тармоқлари орқали Қуёшга қайтиб келади. Лекин “қуш”нинг баъзи хусусиятлари (масалан, тез йўқ бўлиб кетиши) бу назарияга зид эканини кўрсатади, деб хабар берди mir24.tv.