Мамлакатимизда коррупция қарши курашишни янада кучайтириш мақсадида унинг усулларидан бири ҳисобланадиган ҳамда хозирги пайтда бир қатор мамлакатларда кенг қўлланилаётган давлат фуқаролик хизматчиларини мажбурий ротациясини жорий қилиш таклиф қилинган.
Мазкур масалада хорижий амалиёт ўрганилганда, Германия Федератив Республикасида (“Transparency International” халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан юритиладиган “Коррупцияни қабул қилиш индекси” (кейинги ўринларда Индекс) бўйича - 9-ўрин) ва Хитой Халқ Республикасида (индекс бўйича 78-ўрин) 5 йил, Японияда (индекс бўйича 13-ўрин) ва Сингапурда (индекс бўйича 3-ўрин) 2-3 йил, Россия Федерациясида (индекс бўйича 129-ўрин) 3-5 йилда коррупцияга мойил бўлган лавозимларда ишлайдиган давлат хизматчиларини мажбурий доимий ротация қилиш назарда тутилган.
Бундан ташқари коррупцияга мойил бўлган лавозимларда ишлайдиган давлат хизматчиларини ротация қилиш масаласи Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши конвенциясида ҳам назарда тутилган.
Жумладан, мазкур конвенциянинг 17-моддасида ҳар бир аъзо давлат коррупцияга мойил бўлган лавозимларга давлат хизматчиларини танлаб олиш, тайёрлаш ҳамда уларни лозим бўлганда ротация қилиш механизмларини ўз ичига олган ишга қабул қилиш, давлат хизматини ўташ, карьера қилиш, истеъфога чиқиш тизимларини яратишга ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилиши кераклиги белгиланган.