Гамалея номидаги миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази раҳбари Александр Гинцбург ТАССга берган интервьюсида, COVID-19 вакцинаси 9-12 ой ичида керакли миқдорда ишлаб чиқарилиши мумкинлигини айтди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, учта корхонада препаратни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ҳар ойда бир миллион дозага яқин вацина ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда, йил охирига келиб бу икки миллион дозага етказилади.

Эслатиб ўтамиз, Гамалея номидаги илмий марказ томонидан Россия тўғридан-тўғри инвестиция фонди билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган коронавирусга қарши биринчи вакцина “Спутник V” номини олди ва 11 август куни рўйхатга олинди.

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг раҳбари Михаил Мурашко кўплаб давлатлар COVID-19га қарши вакцинани сотиб олишга қизиқиш билдиргани, аммо Россия ички бозорни таъминламагунча уни сотмаслигини  айтганди.