Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди  (РФПИ) бош директори Кирилл Дмитриев, "ХимРар" компаниялар гуруҳи директорлар кенгаши раиси Андрей Иващенко, Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Сергей Цыб ва Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фтизиопульмонология ва юқумли касалликлар бўйича илмий-тадқиқот маркази директорининг ўринбосари Владимир Чуланов мазкур дорини рўйхатдан ўтказиш,  гувоҳнома олиш, препаратни шифохоналарга етказиб бериш вақти ва ҳажми, шунингдек клиник тадқиқотлар бўйича  ноёб маълумотлар билан ўртоқлашади.

Авифавир - бу "Фавипиравир" асосида яратилган, COVID-19ни даволаш учун  дунёда  биринчи бўлиб тасдиқланган дори.

Тадбир онлайн форматда ўтказилади. Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари масофадан туриб аккредитациядан ўтган ҳолда қатнашишлари мумкин. Бунинг учун иштирокчи рўйхатдан ўтаётганда WhatsApp иловаси билан шахсий мобил рақамини кўрсатиши керак.

Матбуот анжумани тасвирини ТАСС веб-сайтининг эълон саҳифасида, шунингдек, Fasebookдаги ТАСС Пресс-марказида кўриш мумкин.