Шаҳар ҳукумати вакилларининг сўзларига кўра, ҳудудда аҳолининг ҳаракатини чеклаш чоралари кўрилмаган ва карантин тадбирлари умуман ўтказилмаган. Фақатгина Саянск корхоналари фаолияти бир ҳафтага тўхтатилиб, кейин яна ишлашига рухсат берилган.
Саянск мери Олег Боровский шаҳарда коронавирусдан зарарланиш ҳолати қайд этилмагани, шунинг учун ҳам болалар боғчалари ҳамда истироҳат боғлари очиқ эканлигини тасдиқлади. Республика бўйлаб мактаблар тўлиқ ёпилганлиги боис, бу шаҳар болалари ҳам таълимни уйда давом эттиришга мажбур. Бироқ, интернетга барча оилалар ҳам бирдек уланолмаганлиги сабабли, улар учун масофавий таълимни йўлга қўйишнинг имконияти бўлмаган.
Бу ҳодисани тиббиёт мутахассислари қуйидагича тахмин қилишади: сибирликлар коронавируснинг енгил тури билан касалланган ва аллақачон жамоавий иммунитети шаклланган бўлиши мумкин. Эҳтимол, вирус январь-февраль ойларида «ташриф буюрган» ва аҳоли уни мавсумий гриппдек ўтказиб юборган бўлиши мумкин.