Руҳий зўриқиш вақтида кўпчилик одатдагидан кўпроқ овқат ейишади ва таркибида шакар ва ёғ миқдори юқори бўлган, калорияли таомлар истеъмол қилишади. Бундай овқатланишнинг сабабини тушунтириш учун олимлар сурункали стресс ҳолатидаги сичқонларнинг миясини ўрганишди.

Тадқиқотда иштирок этганлар икки гуруҳга бўлинди, уларнинг ярми икки ҳафта давомида ёғ миқдори юқори бўлган маҳсулотлар билан, иккинчи ярми эса бир хил рацион асосида озиқлантирилди. Тадқиқотчилар жониворлар миясининг турли қисмлари сурункали стрессга турли хил парҳезлар қандай жавоб беришига алоҳида эътибор қаратишди.

Улар миянинг эпиталамик ҳудудида жойлашган кичик ҳудуд бўлган хабенула ёғли маҳсулотлар билан озиқланган стрессдан холи сичқонларда фаол эканлигини пайқашди. Мутахассислар бундай механизм жониворларни ортиқча овқатланишдан ҳимоя қилиш учун ишга тушади, деган хулосага келишди.

Бироқ сичқонлар сурункали стрессга дучор бўлганида, миянинг бу қисми ҳаракатиз бўлиб қолди, бу уларга тўйганликни тартибга солувчи сигналларга жавоб бермасдан зарарли овқат ейишни давом эттиришга имкон берди, деб хабар беради lenta.ru.