Университет ректори эндигина ҳаётга қизиқиши ортиб, мақсад ва орзулари сари дадил қадам ташлаётган, қалбида ғайрат-шижоати жўш урган ёшларга эътибор қаратиш, уларнинг ташаббусларига амалий ёрдам бериш қўллаб-қувватлаш бизнинг мақсадимиз деб таъкидлаб ўтди.

Учрашувда "Болалар маҳаллалари уюшмасининг Самарқанд филиали" директори Д.Ш.Давронова билан бириктирилган ёшларни муаммоларини, қизиқишларини ўрганиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, қобилиятини юзага чиқариши учун зарур шароитлар яратиш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Учрашув давомида университет ректори ёшларга ҳозирда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда ёшларга яратилаётган шароит ва имкониятлардан мисоллар келтириб, ёшларни яхши ўқишга интилиш кераклиги, ватан олдидаги бурчини ҳис қилган ҳолда, олдига қўйган эзгу мақсадларига ҳар бир дақиқамизнинг қадри бебаҳо эканлигини таъкидлаб ўтди. 

    Учрашув сўнгида университет ректори "Болалар маҳалласи уюшмаси" даги ёшларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, ёшларни муаммо ва таклифларини тинглаб амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Университет Ахборот хизмати