Алишер Навоийнинг бебаҳо мероси нафақат туркий халқлар, балки бутун башарият учун бамисоли обиҳаёт манбаи, барҳаёт маънавий сарчашмалардан бири ҳисобланади. Олти асрга яқин муддатда туркий тафаккур карвонига сарбонлик қилиб келаётган ушбу мутафаккир шоир ва беназир шахснинг ҳаёт маслаги, тенгсиз тафаккур даҳоси ва ҳар бир сатри олтинга тенг бўлган асарлари одамийликнинг олий сабоғидир. Шоир асарларидаги умуминсоний ва барҳаёт ғоялар ушбу бадиий ижод намуналарини талқин ва тадқиқ этиш барча замонлар учун долзарблигини кўрсатади.

Жорий йилнинг 19 октябрь куни ­Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорнинг Ўзбек тили байрами арафасида эълон қилинганида ажиб бир рамзийликни кўраман. Бу рамзийлик мумтоз ўзбек адабий тилида улуғ ижодий кашфиётлар қилган, туркий халқлар адабиётининг бош манбаи бўлган Ҳазрат Навоийга эҳтиром, энг аввало, ўзбек тилига, ўзбек маданиятига эҳтиром эканида намоён бўлади.

Қарорда буюк шоирнинг абадиятга дахлдор асарларини ўрганиш, уларнинг мукаммал нашрини тайёрлаш масалалари билан биргаликда навоийшунослик илмининг кейинги ривожланиш босқичларига ҳам тизимли ва илмий жиҳатдан асосланган ҳолда ёндашилган.

 Шунингдек, Алишер Навоийнинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштиришга улкан ҳисса қўшган маҳаллий ва хорижий давлатлар фуқароларини ҳамда илмий ижодий муассасаларни тақдирлаш мақсадида Алишер Навоий орденини таъсис этиш юзасидан таклиф киритилиши навоийшунос олимлар учун ҳам муҳим рағбат намунаси бўлди. Жаҳон тажрибасига кўра, орден ва медаллар давлатчилик тарихида муҳим ўрин эгаллаган саркардалар, давлат арбоблари номи билан таъсис этилади. Алишер Навоий орденининг таъсис этилиши янги ­Ўзбекистон ўз давлатчилик тараққиётини илм-маърифат ва маънавий юксалиш билан чамбарчас белгилаётганининг ёрқин ифодасидир.

Шу билан бирга, хорижий давлатларда сақланаётган, Алишер Навоий қаламига мансуб ва у яшаган даврга оид ­қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини мамлакатимизга олиб келиш чоралари кўрилиши навоийшунослар олдида улкан масъулият турганини ҳам эслатади. Чунки янги нусхаларни ўрганиш, талқин ва тадқиқ этиш ишлари адабиётшуносликнинг янги-янги уфқлари очилишига имкон яратади.

Бу қарор бошқа илмий марказлар қатори Самарқанд давлат университетида фаолият юритаётган олимларни ҳам илҳомлантириб, масъулиятини ўн чандон оширди. Чунки она тилимиз ва халқимиз шуҳратини оламга ёйган қайси улуғ аждодимизнинг ҳаёт йўлига назар ташламайлик, Самарқанд шаҳри, Самарқанд муҳити, Самарқанд мактаби бу зотларнинг умр йўлларида муайян мақомга эга эканига гувоҳ бўламиз. Одам уш-шуаро Рудакий ва Имом Бухорийдан бошлаб соҳибқирон Амир Темур ва Мирзо Улуғбеккача, Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва Хожа Аҳрор Валийдан тортиб, Мир Алишер Навоий ҳамда Мирзо Бобургача ўз қисматини Самарқанд тақдири билан муштарак, деб билган, илм-фан, дину диёнат, маданият ва санъатнинг бешиги бўлган бу муқаддас маконга ҳамиша ўз эҳтиромларини изҳор этиб турган. Ўз навбатида, Самарқанд аҳли ва Самарқанд мактаби намояндалари бу улуғ зотларнинг шуҳратини оламга ёйишга баҳолиқудрат ҳисса қўшган.

Шу жиҳатдан, миллий маънавиятимизнинг яловбардори, ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси Мир Алишер Навоийнинг ҳаёти ва фаолия­тини ўрганишда самарқандлик олимларнинг ҳиссаси беқиёс. Алишер ­Навоийнинг сиёсий фаолиятини ёритувчи илк тарихий манба ­Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” асари бўлса, унинг ижодий фаолияти ва шоирлик салоҳияти ҳақида қимматли маълумот берувчи илк манба муаллифи самарқанд­лик бошқа бир шоир ва олим Давлатшоҳнинг “Тазкират уш-шуаро” тазкирасидир.

Самарқандлик бу икки олим ҳали Мир Алишер ҳаётлиги пайтидаёқ навоийшуносликни бошлаб берган ва ушбу анъана асрлар давомида бошқа олимлар томонидан изчил давом эттириб келинмоқда.

ХХ асрнинг биринчи чорагидан навоийшунослик фаннинг алоҳида тармоғи сифатида шакллана бошлади. Камоли қониқиш билан қайд қилиш лозимки, ­Алишер Навоий ҳақидаги дастлабки мақола ва тадқиқотлар айнан Самарқанд илмий ва адабий мактаби намояндалари томонидан яратилди.

Навоийга муносабат, Навоий шахсига эҳтиром шўролар замонида бирдан ижобий тус олган эмас. Айрим олимлар “Навоий каби сарой шоирларининг услуб­лари асримиз завқига ҳам, эҳтиёжига ҳам тамомила яроқсиздир”, деган фикрда бўлган пайтда Абдурауф Фитрат ва Вадуд Маҳмуд каби миллат фидойилари ­Навоийга “ўзбек шоирларининг бобоси”, Навоий яшаган даврга эса адабиётимизнинг “биринчи олтин даври” деб ҳаққоний баҳо беришга журъат қилганлар.

Кейинчалик бу жараёнга Садриддин Айний, Абдураҳмон Саъдий, Воҳид ­Абдуллаев қўшилиб, Самарқандда том маънодаги навоийшунослар мактабига асос солдилар. Садриддин Айний тожик тилида “Алишер Навоий” монографиясини яратиш баробарида “Хамса”нинг қисқартирилган нашрини тайёрлаган бўлса, Абдураҳмон Саъдий Навоий ижодининг умумфалсафий ва бадиий маҳорати масалаларини ўз докторлик диссертация­сида асослаб беришга ҳаракат қилган. Айниқса, аллома Воҳид Абдуллаевнинг “Навоий Самарқандда” номли тадқиқоти ўз даврида катта воқелик ҳисобланиб, бугунги кунгача ўз аҳамиятини йўқотмай келмоқда.

Воҳид Абдуллаев тадқиқотида Алишер Навоийнинг Самарқандда тўрт йил яшагани, Самарқанд ва Мовароуннаҳрнинг қатор шоирлари ва олимлари билан ижодий мулоқотда бўлгани, Самарқанддан олган таассуротлари кейинги ижодига самарали таъсир этиб, гўзал шеър­лари ва достонларига манба сифатида хизмат қилгани илмий далиллар асосида исботлаб берилган. В.В.Бартольд ва бошқа шарқшунослар бу даврда Самарқандда илм-фан, маданият инқирозга юз тутган, Ҳиротда эса, аксинча, ривож­ланган, деган фикрни илгари суришган.

 В.Абдуллаев ўз тадқиқотида аниқ факт ва далиллар асосида XV асрнинг 50-60 йилларида Самарқандда маданий-адабий муҳит анча жонлангани, аксинча Абусаид мирзо давридаги Ҳирот зиддиятлар ўчоғига айланиб қолгани, шу боис, илм ва адабиёт намояндалари Ҳиротдан Самарқандга интилганларини исботлаб берган.

Бу устозларнинг давомчилари ­Содиқ Мирзаев, Ботирхон Валихўжаев, Раҳмонқул Орзибеков ва бошқаларнинг тадқиқотларида ҳам Навоийнинг шахсияти, ижоди ва дун­ёқарашининг турли қирралари тадқиқ этилди. Содиқ Мирзаев ўз номзодлик диссертациясида Навоий арузи ҳақида тадқиқот олиб бориб, аруз вазнининг замони ўтгани, “шоирлар энди аруз вазнидан эскилик сарқити сифатида тезроқ қутулишлари лозим” маъносидаги “башорат” ва “кўрсатма”лар берилаётган даврда Навоийнинг “Мезон ул-авзон” асари ҳамда лирик меросининг куллиётини тадқиқ этди. Навоийнинг хизматлари натижаси ўлароқ, аруз туркий тилга тўлиқ мослаштирилгани, бу вазн тизими ўзбек тилининг фонетик ва фонологик таркиби ўзгармасдан келишида муҳим роль ўйнаганини илмий жиҳатдан асослаб берди.

“Навоий лирикасига вазн кўрсаткичи” деб номланган диссертация иловаси 147 бетдан иборат бўлиб, унда адабиётшуносликда биринчи марта Алишер Навоийнинг “Хазойин ул-маоний” куллиётига кирувчи тўрт девоннинг ҳар биридаги лирик жанрнинг вазн хусусиятлари ўрганилган. Ушбу кўрсаткичлар кейинчалик “Хазойин ул-маоний”нинг академик нашри учун асос қилиб олинди.

Академик Ботирхон Валихўжаев ижодининг ўқтомирини Навоий мавзуси ташкил этади, десак янглишмаган бўламиз. Адабиётшуносликни мумтозлик даражасига кўтарган заҳматкаш олим деярли барча тадқиқотларида Навоийнинг шахсияти, ҳаёти ва фаолиятига муносабат билдириб келган.

Бу хулоса, кузатув ва умумлашмалар кейинчалик икки жилдлик “Ўзбек адабиёти тарихи” ўқув қўлланмаси, Хожа Аҳрор Валий ҳақида ёзилган “Буюк маънавий муршид”, шунингдек, “Мумтоз сиймолар” китобида ўз аксини топди. Б.Валихўжаев учун Навоий номи Самарқанддек азиз ва табаррук. Бу икки тушунчани боғловчи ҳар қандай далил, ҳар қандай кичик деталь олимнинг диққат марказидан четда ­қолмади.

“Мулоқот” журналида эълон қилинган “Алишер Навоийнинг Самарқанддаги қадамжолари” мақоласида Навоий Самарқандда таълим олган мадрасалар ҳақида маълумот берилган бўлса, “Ўзбек адабиёти тарихи” китобида Навоий ва Самарқанд адабий муҳити масаласи янги фактик материаллар ва хулосалар билан бойитилди.

Раҳмонқул Орзибеков ўз тадқиқотларида Навоийнинг бой ва бетакрор бадиий-­эстетик олами, бу муаззам ижодкорнинг кейинги давр адабий жараёнига кўрсатган ижобий таъсири, Навоийдан илҳомланган шоир ва адибларнинг ижодий мероси тадқиқига эътибор қаратди. Бу тадқиқотлар Самарқанд илмий муҳитидаги қиёсий адабиётшуносликнинг ривожига ижобий таъсир кўрсатди.

Тарихий манбалардан маълумки, Алишер Навоий улкан мутасаввиф шоир Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” достонини олти ёшида ёд олиб, умр бўйи унинг таъсирида юрган ва олтмиш ёшларида, яъни умрининг охирида “Лисон ут-тайр” асарини ёзиб, устозга чуқур эҳтиром кўрсатган.

Алишер Навоий асарларининг тил хусусиятларини ўрганиш масаласи ҳам самарқандлик олимларнинг доимий диққат марказида бўлган. Қ.Муҳиддинов, Х.Дониёров, У.Санақулов, И.Носиров, З.Ҳамидов каби тилшунос олимлар Навоий асарларининг лексик-семантик хусусиятларини тадқиқ этишга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Хусусан, Худойберди Дониёров 1960-йилларнинг охирида навоийшуносликнинг энг муҳим қисмларидан бири бўлган Алишер Навоий асарларининг тили ва услуби масалаларини кенг кўламда тадқиқ этишни бошлаб берди.

1968 йилда қаламга олинган “Навоий тилининг диалектал асосларини ўрганиш масаласига доир” мавзусидаги мақоласида олим Алишер Навоий асарларининг қайси туркий лаҳжа ва шеваларга асос­лангани масаласини батафсил таҳлил этади. Навоий ўз асарларида тез-тез қайд қилганидек, унинг асарлари “Хитодин то Хуросон”га қадар тарқалган туркий эл, уруғ ва халқларнинг барчаси учун умумий бўлган адабий тилда ёзилган, шу сабабли, олимнинг фикрича, бу адабий тилнинг диалектал манбалари ўлароқ Марказий Осиё ҳудудида тарқалган қарлуқ, ўғуз ва қипчоқ лаҳжалари бирдай хизмат қилган.

Х.Дониёровнинг “Алишер Навоий ва ўзбек адабий тили” номли илмий рисоласида Марказий Осиё жуғрофиясида XI асрда шаклланган адабий тилнинг XV асрда улуғ шоир ва мутафаккир томонидан ­дунёнинг энг ривожланган ва нафис адабий тиллари даражасига олиб чиқилгани, шу боис, эски ўзбек адабий тили то XIX асрнинг иккинчи ярмига қадар нафақат ўзбек этноси, балки бошқа қардош туркий халқлар учун ҳам муштарак адабий тил вазифасини бажариб келганлиги хусусидаги қарашлар олға сурилади.

Алишер Навоийнинг тилшунослик ва услубшунослик борасидаги қарашлари ­Х.Дониёровнинг “Эски ўзбек тили ва қипчоқ диалектлари” мавзусидаги китобида теран таҳлил қилиб берилган. Бу таҳлиллар якунида олим: “Алишер Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн” номли машҳур асари унинг умри давомида қилган илмий-ижодий меҳнатининг самараси, тилшуносликка оид илмий-назарий фикрларининг якуни ва натижасидир. Бу асар тилшунослигимиз учун катта бир маданий мерос ва туганмас хазинадир”, деган чуқур мантиқий-илмий хулосани чиқаради.

Навоий асарлари тили ва услубини ўрганишнинг Худойберди Дониёров бош­лаб берган анъанасини СамДУ профессорлари ­У.Санақулов ва С.Каримов давом эттирди. Профессор И.Мирзаев эса Е.Э.Бертельс, В.В.Бартольд каби шарқшуносларнинг Навоий ҳақидаги асарларини ўзбек адабий тилига таржима қилган ҳолда кенг илмий жамоатчиликни бу ноёб ва теран илмий асарлар билан таништирмоқда.

Самарқанд навоийшунослик мактабида камол касб этиб, аммо Тошкент ва бош­қа шаҳарлардаги илмий марказларда фаолият юритган ва юритаётган олимлар ҳақида ҳам кўп ва хўб гапириш мумкин. Уларнинг бу соҳадаги изланиш­лари ва тадқиқотларини алоҳида эътироф этган ҳолда бемалол айтиш мумкинки, мустақилликдан кейин ижтимоий ҳаётнинг барча соҳасида кузатилгани каби Самарқанддаги навоийшунослик мактаби ҳам ривожланишнинг янги палласига қадам қўйди.

Навоий асарлари бўйича учта докторлик (М.Муҳиддинов, Ш.Сирожиддинов, Д.Салоҳий) ва бир нечта номзодлик диссертацияси ёқланди, ўнлаб китоб ва монография, ўқув қўлланма ва дарслик нашр этилди. Бу йўналишда Ш.Сирожиддиновнинг “Алишер Навоий” монографияси 1-даражали мукофотга лойиқ топилгани Алишер Навоий сиймоси ва ўзбек тили бир-бирига чамбарчас боғлиқ мавзулар эканига далолат бўлди.

Республика миқёсида навоийшуносликнинг долзарб масалаларига бағиш­ланган турли илмий-амалий конференциялар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Самарқанд давлат университети филология факультетида “Темурийлар даврида яратилган “Хамса”ларнинг компаративистик тадқиқи” мавзусида фундаментал тадқиқот олиб борилмоқда.

Фундаментал лойиҳа ижроси доирасида 2020 йилнинг 6-7 ноябрь кунлари Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги олдидан “Темурийлар даврида яратилган “Хамса”ларнинг компаративистик тадқиқи ва уларнинг Шарқ адабиёти тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-назарий анжуман ташкил этилиши кутилмоқда. Мазкур конференцияда қатнашиш истагини билдириб, АҚШ, Ҳиндис­тон, Озарбайжон, Туркия, Тожикистон каби мамлакатлардан етук олимлар мақолалар юборгани бундан буён жаҳонда Ўзбекистон илм-фанини Навоийсиз тасаввур этиб бўлмаслигига ёрқин далилдир.

Қарорда белгиланишича, келгуси йили май ойида Самарқанд шаҳрида улуғ шоир ва мутафаккир Алишер ­Навоийнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган рес­публика илмий-амалий анжумани ўтказилади.

 Шунингдек, қарорда Ҳазрат Навоийга маънавий ота ва устоз мақомида бўлган Фазлуллоҳ Абуллайс Самарқандийнинг мақбарасини обод қилиш, ­Навоий таълим олган мадрасани таъмирдан чиқариш ҳамда ёдгорлик лавҳаси ўрнатилиши ҳам назарда тутилган.

Ушбу вазифаларни холис ва сидқидилдан бажариш Самарқанд адабий муҳитининг навоийшунослик тарихи, бугуни ва эртасидаги мав­қеини, самарқандлик олимлар ва республикамизнинг бошқа илмий марказларида фаолият кўрсатаётган мутахассислар билан илмий-ижодий алоқаларни янада мустаҳкамлайди, деб ўйлайман.

Қарорда белгиланган вазифалар самарқандлик олимлардан янада кўпроқ заҳмат чекиш, илмий холислик мезонлари асосида янги-янги тадқиқотларни амалга ошириш, Самарқандни том маънода жаҳон навоийшунослигининг марказларидан бирига айлантиришни тақозо қилади.

 В.Абдуллаев ўз тадқиқотида аниқ факт ва далиллар асосида XV асрнинг 50-60 йилларида Самарқандда маданий-адабий муҳит анча жонлангани, аксинча Абусаид мирзо давридаги Ҳирот зиддиятлар ўчоғига айланиб қолгани, шу боис, илм ва адабиёт намояндалари Ҳиротдан Самарқандга интилганларини исботлаб берган. Бу устозларнинг давомчилари ­Содиқ Мирзаев, Ботирхон Валихўжаев, Раҳмонқул Орзибеков ва бошқаларнинг тадқиқотларида ҳам Навоийнинг шахсияти, ижоди ва дун­ёқарашининг турли қирралари тадқиқ этилди. Содиқ Мирзаев ўз номзодлик диссертациясида Навоий арузи ҳақида тадқиқот олиб бориб, аруз вазнининг замони ўтгани, “шоирлар энди аруз вазнидан эскилик сарқити сифатида тезроқ қутулишлари лозим” маъносидаги “башорат” ва “кўрсатма”лар берилаётган даврда Навоийнинг “Мезон ул-авзон” асари ҳамда лирик меросининг куллиётини тадқиқ этди. Навоийнинг хизматлари натижаси ўлароқ, аруз туркий тилга тўлиқ мослаштирилгани, бу вазн тизими ўзбек тилининг фонетик ва фонологик таркиби ўзгармасдан келишида муҳим роль ўйнаганини илмий жиҳатдан асослаб берди.

“Навоий лирикасига вазн кўрсаткичи” деб номланган диссертация иловаси 147 бетдан иборат бўлиб, унда адабиётшуносликда биринчи марта Алишер Навоийнинг “Хазойин ул-маоний” куллиётига кирувчи тўрт девоннинг ҳар биридаги лирик жанрнинг вазн хусусиятлари ўрганилган. Ушбу кўрсаткичлар кейинчалик “Хазойин ул-маоний”нинг академик нашри учун асос қилиб олинди.

Академик Ботирхон Валихўжаев ижодининг ўқтомирини Навоий мавзуси ташкил этади, десак янглишмаган бўламиз. Адабиётшуносликни мумтозлик даражасига кўтарган заҳматкаш олим деярли барча тадқиқотларида Навоийнинг шахсияти, ҳаёти ва фаолиятига муносабат билдириб келган.

Бу хулоса, кузатув ва умумлашмалар кейинчалик икки жилдлик “Ўзбек адабиёти тарихи” ўқув қўлланмаси, Хожа Аҳрор Валий ҳақида ёзилган “Буюк маънавий муршид”, шунингдек, “Мумтоз сиймолар” китобида ўз аксини топди. Б.Валихўжаев учун Навоий номи Самарқанддек азиз ва табаррук. Бу икки тушунчани боғловчи ҳар қандай далил, ҳар қандай кичик деталь олимнинг диққат марказидан четда ­қолмади.

“Мулоқот” журналида эълон қилинган “Алишер Навоийнинг Самарқанддаги қадамжолари” мақоласида Навоий Самарқандда таълим олган мадрасалар ҳақида маълумот берилган бўлса, “Ўзбек адабиёти тарихи” китобида Навоий ва Самарқанд адабий муҳити масаласи янги фактик материаллар ва хулосалар билан бойитилди.

Раҳмонқул Орзибеков ўз тадқиқотларида Навоийнинг бой ва бетакрор бадиий-­эстетик олами, бу муаззам ижодкорнинг кейинги давр адабий жараёнига кўрсатган ижобий таъсири, Навоийдан илҳомланган шоир ва адибларнинг ижодий мероси тадқиқига эътибор қаратди. Бу тадқиқотлар Самарқанд илмий муҳитидаги қиёсий адабиётшуносликнинг ривожига ижобий таъсир кўрсатди.

Тарихий манбалардан маълумки, Алишер Навоий улкан мутасаввиф шоир Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” достонини олти ёшида ёд олиб, умр бўйи унинг таъсирида юрган ва олтмиш ёшларида, яъни умрининг охирида “Лисон ут-тайр” асарини ёзиб, устозга чуқур эҳтиром кўрсатган.

Алишер Навоий асарларининг тил хусусиятларини ўрганиш масаласи ҳам самарқандлик олимларнинг доимий диққат марказида бўлган. Қ.Муҳиддинов, Х.Дониёров, У.Санақулов, И.Носиров, З.Ҳамидов каби тилшунос олимлар Навоий асарларининг лексик-семантик хусусиятларини тадқиқ этишга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Хусусан, Худойберди Дониёров 1960-йилларнинг охирида навоийшуносликнинг энг муҳим қисмларидан бири бўлган Алишер Навоий асарларининг тили ва услуби масалаларини кенг кўламда тадқиқ этишни бошлаб берди.

1968 йилда қаламга олинган “Навоий тилининг диалектал асосларини ўрганиш масаласига доир” мавзусидаги мақоласида олим Алишер Навоий асарларининг қайси туркий лаҳжа ва шеваларга асос­лангани масаласини батафсил таҳлил этади. Навоий ўз асарларида тез-тез қайд қилганидек, унинг асарлари “Хитодин то Хуросон”га қадар тарқалган туркий эл, уруғ ва халқларнинг барчаси учун умумий бўлган адабий тилда ёзилган, шу сабабли, олимнинг фикрича, бу адабий тилнинг диалектал манбалари ўлароқ Марказий Осиё ҳудудида тарқалган қарлуқ, ўғуз ва қипчоқ лаҳжалари бирдай хизмат қилган.

Х.Дониёровнинг “Алишер Навоий ва ўзбек адабий тили” номли илмий рисоласида Марказий Осиё жуғрофиясида XI асрда шаклланган адабий тилнинг XV асрда улуғ шоир ва мутафаккир томонидан ­дунёнинг энг ривожланган ва нафис адабий тиллари даражасига олиб чиқилгани, шу боис, эски ўзбек адабий тили то XIX асрнинг иккинчи ярмига қадар нафақат ўзбек этноси, балки бошқа қардош туркий халқлар учун ҳам муштарак адабий тил вазифасини бажариб келганлиги хусусидаги қарашлар олға сурилади.

Алишер Навоийнинг тилшунослик ва услубшунослик борасидаги қарашлари ­Х.Дониёровнинг “Эски ўзбек тили ва қипчоқ диалектлари” мавзусидаги китобида теран таҳлил қилиб берилган. Бу таҳлиллар якунида олим: “Алишер Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн” номли машҳур асари унинг умри давомида қилган илмий-ижодий меҳнатининг самараси, тилшуносликка оид илмий-назарий фикрларининг якуни ва натижасидир. Бу асар тилшунослигимиз учун катта бир маданий мерос ва туганмас хазинадир”, деган чуқур мантиқий-илмий хулосани чиқаради.

Навоий асарлари тили ва услубини ўрганишнинг Худойберди Дониёров бош­лаб берган анъанасини СамДУ профессорлари ­У.Санақулов ва С.Каримов давом эттирди. Профессор И.Мирзаев эса Е.Э.Бертельс, В.В.Бартольд каби шарқшуносларнинг Навоий ҳақидаги асарларини ўзбек адабий тилига таржима қилган ҳолда кенг илмий жамоатчиликни бу ноёб ва теран илмий асарлар билан таништирмоқда.

Самарқанд навоийшунослик мактабида камол касб этиб, аммо Тошкент ва бош­қа шаҳарлардаги илмий марказларда фаолият юритган ва юритаётган олимлар ҳақида ҳам кўп ва хўб гапириш мумкин. Уларнинг бу соҳадаги изланиш­лари ва тадқиқотларини алоҳида эътироф этган ҳолда бемалол айтиш мумкинки, мустақилликдан кейин ижтимоий ҳаётнинг барча соҳасида кузатилгани каби Самарқанддаги навоийшунослик мактаби ҳам ривожланишнинг янги палласига қадам қўйди.

Навоий асарлари бўйича учта докторлик (М.Муҳиддинов, Ш.Сирожиддинов, Д.Салоҳий) ва бир нечта номзодлик диссертацияси ёқланди, ўнлаб китоб ва монография, ўқув қўлланма ва дарслик нашр этилди. Бу йўналишда Ш.Сирожиддиновнинг “Алишер Навоий” монографияси 1-даражали мукофотга лойиқ топилгани Алишер Навоий сиймоси ва ўзбек тили бир-бирига чамбарчас боғлиқ мавзулар эканига далолат бўлди.

Республика миқёсида навоийшуносликнинг долзарб масалаларига бағиш­ланган турли илмий-амалий конференциялар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Самарқанд давлат университети филология факультетида “Темурийлар даврида яратилган “Хамса”ларнинг компаративистик тадқиқи” мавзусида фундаментал тадқиқот олиб борилмоқда.

Фундаментал лойиҳа ижроси доирасида 2020 йилнинг 6-7 ноябрь кунлари Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги олдидан “Темурийлар даврида яратилган “Хамса”ларнинг компаративистик тадқиқи ва уларнинг Шарқ адабиёти тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-назарий анжуман ташкил этилиши кмутилмоқда. Мазкур конференцияда қатнашиш истагини билдириб, АҚШ, Ҳиндис­тон, Озарбайжон, Туркия, Тожикистон каби мамлакатлардан етук олимлар мақолалар юборгани бундан буён жаҳонда Ўзбекистон илм-фанини Навоийсиз тасаввур этиб бўлмаслигига ёрқин далилдир.

Қарорда белгиланишича, келгуси йили май ойида Самарқанд шаҳрида улуғ шоир ва мутафаккир Алишер ­Навоийнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган рес­публика илмий-амалий анжумани ўтказилади.

 Шунингдек, қарорда Ҳазрат Навоийга маънавий ота ва устоз мақомида бўлган Фазлуллоҳ Абуллайс Самарқандийнинг мақбарасини обод қилиш, ­Навоий таълим олган мадрасани таъмирдан чиқариш ҳамда ёдгорлик лавҳаси ўрнатилиши ҳам назарда тутилган.

Ушбу вазифаларни холис ва сидқидилдан бажариш Самарқанд адабий муҳитининг навоийшунослик тарихи, бугуни ва эртасидаги мав­қеини, самарқандлик олимлар ва республикамизнинг бошқа илмий марказларида фаолият кўрсатаётган мутахассислар билан илмий-ижодий алоқаларни янада мустаҳкамлайди, деб ўйлайман.

Қарорда белгиланган вазифалар самарқандлик олимлардан янада кўпроқ заҳмат чекиш, илмий холислик мезонлари асосида янги-янги тадқиқотларни амалга ошириш, Самарқандни том маънода жаҳон навоийшунослигининг марказларидан бирига айлантиришни тақозо қилади.

Муслиҳиддин МУҲИДДИНОВ,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси,

“Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби