“Қанот Шарқ” маҳаллий авиакомпаниясининг Санкт-Петербург — Самарқанд йўналишида парвоз қилаётган HH786 рейси йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Ақтўбе (Қозоғистон) халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга қўнишга мажбур бўлди.

Экипаж борт олдига тез ёрдам машинасини сўраган. Самолёт Тошкент вақти билан соат 14:48 да Ақтўбега қўнган. Ҳаво кемаси Самолёт яқин вақт ичида Самарқанд аэропортига учиб кетиши режалаштирилмоқда.