Таъкидланганидек, Қонунда жиноий ишлар текширилиши ва бошқа процессуал ҳаракатлар олиб борилиши муносабати билан юридик ёрдам кўрсатишнинг асослари ва шартлари назарда тутилмоқда.

Хусусан, сўровларнинг шакли ва мазмуни, ёрдам кўрсатишни рад этиш ёки кечиктириш асослари, сўровларни бажариш, ҳимоя чоралари, хавфсизлик кафолатлари, шунингдек, жиноий таъқибни давом эттириш учун ўтказиш каби муҳим масалалар бўйича қоидалар белгиланмоқда.

Сенаторлар жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартноманинг ратификация қилиниши жиноий ишлар бўйича текшириш ва суд муҳокамасида икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга, шунингдек, жиноят содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Шунингдек, Шартнома икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг жиноят ишларини тергов қилиш ва судда кўришда самарадорликни оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Муҳокама якунида сенаторлар томонидан Қонун маъқулланди.