Таъкидлаш жоизки, “ANAMED” хусусий диагностика марказининг малакали шифокорлари тиббий ускуналар билан жиҳозланган мобиль диагностикали махсус автобусда мазкур меҳр-мурувват масканидаги якка ёлғиз нуронийлар, ногиронлиги бор кишилар, ишчи-ходимлар режавий ва чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий ижтимоий муассасада яратилган шароитлар билан танишган сенатор Н.Абдуллаханов ҳар бир яшовчи билан дилдан мулоқотда бўлди. Кексаларда қайсидир йўналишда шифокор маслаҳатига эҳтиёжлари бўлса, барча зарурий тиббий ёрдам кўрсатилишини билдирди.

Олий тоифали шифокор Э.Мирҳидоятов бошчилигидаги радиолог, кардиолог, уролог, невропатолог, акушер-гинеколог мутахассислар “Саховат уйи”да истиқомат қилаётган ҳамюртимизни тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга керакли тавсия ва маслаҳатларини берди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати