Турнирда 35 мамлакатдан 200 га яқин спортчи иштирок этмоқда. 27-маротаба ўтказилаётган ушбу мусобақада мамлакатимиз шарафини 4 нафар шахматчи – Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Ёқуббоев, Нилуфар Ёқуббоева ва Шаҳноза Сабирова ҳимоя қиляпти.  

Ортда қолган беш партиядан кейин гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров 5,  Нодирбек Ёқуббоев 4,5 очко жамғариб, турнирда пешқадамлик қилмоқда. Аёллар ўртасида 5 имкониятдан 4 очко жамғарган гросмейстеримиз Нилуфар Ёкуббоева ҳам пешқадамлар қаторидан жой олган.

Бугун мусобақада қолган 4-партия баҳслари бўлиб ўтади.