Бу хабар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор бошқарув марказига кеча, 9 февраль куни соат 22:30 да келиб тушди.
Хабарга асосан, қидирув-қутқарув ишларига Олмалиқ ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари жалб қилинди. Қутқарувчилар Оҳангарон тумани Пўст патруль хизмати билан ҳамкорликдаги сайи ҳаракатлари натижасида каналдаги автоулов хавфсиз жойга олиб чиқилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Аниқланишича, «ЛАСEТТИ» русумли автоулов хайдовчиси ноқулай об-ҳаво ва йўллардаги музламалар сабабли бошқарувни йўқотиб, каналга тушиб кетганлиги малум бўлган.
Воқеа оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.