Қайд этилишича, учрашувда Швейцария компанияси раҳбари Вафо Салиев ўзининг истиқболли лойиҳаларини Ўзбекистонда хусусан Самарқандда ҳам давом эттириб, Нуробод тумани ҳудудида кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш заводини барпо этмоқчи эканлигини вилоят раҳбарига билдирди.
Корхонанинг маиший фойдаланиш учун ювиш ва дезинфекциялаш воситалари учун харидорлар — Эрон, Хитой, Грузия, Тожикистон, Афғонистон давлатлари ҳисобланади.
Дастлабки босқичда юз нафар иш ўрни яратилиб, компания томонидан улар олти ойлик курсда кимё соҳасида ишлаш учун ўқитилади. Шундан кейингина, ишга қабул қилиниб корхона цехларида фаолият кўрсатишади.
Учрашув якунида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев инвестор лойиҳасини кўриб чиқиб, қонун доирасида кўмак кўрсатишини билдирди.