Ушбу турдаги касалликлар шу вақтга қадар анъанавий усул, очиқ кесмалар ёрдамида амалга оширилган бўлса, кам инвазивли лапароскопия усулдаги амалиётлар Академик В.Вахидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказда ва бошқа ихтисослаштирилган марказлар ҳамда хорижий давлатларда ўтказилиб келинаётган эди.
— Гулистон тиббиёт кластерда шу бугунги кунга қадар лапароскопия усулда холецистектомия, буйракдаги кистектомия, аппендектомия, аёлларда тухумдондаги кистектомия, бачадон трубаларини очиш билан боғлиқ 3000 дан зиёд амалиётларни ўтказганмиз, — дейди Гулистон тиббиёт кластери хирурги, олий тоифали хирург -лапароскоп Акмал Ўролов. — Аммо, қизилўнгач диафрагма тешиги чурраси билан боғлиқ лапароскопия амалиёт эса биринчиси ҳисобланади. Ютуқ томонимиз шундаки, Озарбайжон давлатида икки ойлик малака ошириш курси, Академик В.Вахидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказ, у ердаги устозлардан ўрганган тажриба ушбу турдаги амалиётни, улар иштирокисиз Гулистон тиббиёт кластерининг малакали мутахассислари ҳамроҳлигида мустақил бажариш имконини берди.
Оқолтинлик бемор, 1958 туғилган Адҳамжон Олимов ушбу амалиётдан сўнг, қизилўнгач билан боғлиқ касаллик, кекириш, қайт қилиш, кутилмаган оғриқлардан батамом қутилди.
У тўрт йил давомида турли тиббиёт муассасаларга, халқ табобатига мурожаат қилган. Аммо консерватив даво муолажалари унга ёрдам бермаган. Аҳвол баттар бўлган бўлса бўлган-ки, аммо яхши томонга ўзгармагач, Гулистон тиббиёт кластерига, у ердаги мутахассисларга мурожаат этган.
Мутахассислар клиник ва инструментал текширув ўтказиб унга қизилўнгач диафрагма тешиги чурраси ташхиси қўйди ва муаммо юқори технологияли, кам инвазивли, лапароскопик усулда бартараф этилди.
Ҳозир бемор саломатлиги яхши. Айни вақтда шифокорлар назорати остида даво муолажаларини оляпти.
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.