Аниқланишича туманнинг “Марказ“ маҳалласида яшовчи фуқаро Р. Ш ўзига тегишли бўлган экскаватор автотранспорт воситаси ёрдамида ариқ қазиш мақсадида шу ҳудудидаги бир дона садақайрағоч дарахтини қўпориб ташлаган.
Ушбу ҳолат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 9 миллион 375 минг сўм жарима ҳамда 4 миллион 500 минг сўм табиатга етказилган зарар белгиланди.
Шунингдек, фуқаро Р. Ш ушбу дарахт ўрнига эрта баҳорда 100 дона кўчат экиб берадиган бўлди.