Falcon 9 ракетаси Starlink орбитал интернет тармоғи учун 52 та мини-сунъий йўлдошнинг навбатдаги партиясини муваффақиятли олиб чиқди.

Учириш Флоридадаги Канаверал учириш майдончасидан АҚШнинг Шарқий соҳилидаги вақти билан 03:10 да амалга оширилди.

Бу Starlink лойиҳаси доирасида 2019 йилнинг май ойидан бери саксон тўққизинчи ва жорий йил бошидан бери йигирманчи бор сунъий йўлдошнинг учирилишидир, деб хабар беради korrespondent.net.