Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинсой тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Ўтказилган тезкор тадбирда “Энергосавдо“ филиалининг Олтинсой тумани бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Б. “Б.“ МФЙ ҳудудидаги гўзаллик салони ишчиси Б.Д.дан сарфланадиган электр энергияси учун электрон абонент ҳисоб рақамини очмасдан, тармоққа тўғридан-тўғри улаб бериши ҳамда келгусида ЭТК ходимлари томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларида чора кўрилмаслигини ваъда қилиб, эвазига 7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.