Режиссёр Мурод Одилов  томонидан суртга олинган «Сузук ота» ҳужжатли фильм Сузук отанинг ҳаёти ва ислом дини тараққиётига қўшган ҳиссасига бағишланган. Фильм сценарийси Аъзам Исҳоқов томонидан ёзилган.

Фестиваль ташкилотчиларининг хабар беришича, коронавирус пандемияси сабабли ғолибларни тақдирлаш маросими Истанбулда эмас, Усмония губернаторлиги ҳомийлигида Усмония шаҳрида жорий йилнинг 13 ноябрь куни ўтказилади ва  5 та хорижий телеканал орқали жонли эфирга узатилади.