Қайд этилишича, Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги “А.М.А” МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компресслаш шохобчасининг ўлчов қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиши оқибатида 2,9 млрд. сўмлик табиий газни талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.