Тадбирда фуқаро Р.А. “SH.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида туман ҳудудидан 5 000 АҚШ доллари эвазига қурилиш объектини олиб беришни ваъда қилиб, МЧЖ иш юритувчиси А.дан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.