Навоий вилояти, Навбаҳор туманида аҳолининг ижтимоий ҳаётини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш мақсадида бир қатор салмоқли ишлар олиб борилмоқда.
Туманнинг "Қоражон" маҳалласида истиқомат қилиб, "Аёллар дафтари" да рўйхатда турувчи, тадбиркорлик қилиш истаги бўлган 60 нафар хотин-қизларга сават тўқиш йўналиши бўйича ўқув курслари ташкил этилди.
Ўқув курслари якунида Навбаҳор туман ҳокимлиги томонидан хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланди.