Унда 300 дан ортиқ халқаро молия институтлари, хорижий йирик банклар, иқтисодий тизим вакиллари, инвесторлар, транзакция маслаҳатчилар ҳамда юртимиз вазирлик ва идоралари мутасаддилари иштирок этди.

Давра суҳбатида инвестиция портфели тақдимотлари ва 6 та сессияда энергетика, транспорт, сув хўжалиги, иссиқлик энергияси, инсон капиталини ривожлантириш соҳалари бўйича музокаралар ўтказилиб, тадбир якунида 10 дан ортиқ меморандум имзоланди.

Қайд этиш лозимки, тадбир давомида Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг Олий таълим муассасалари учун ётоқхоналар қуриш бўйича ўзаро англашув меморандуми ҳам имзоланди.