Aгар ўқитувчи фақат маъруза усулидан фойдаланса, талаба фақат 5 фоиз маълумотни хотирасида сақлаб қолади.

 Aгар талаба мустақил тарзда китоб ўқиса, у 10 фоиз материални эслаб қолади.

 Aгар дарсда аудиовизуал усуллардан фойдаланилса, бу ҳолда талабанинг ўзлаштириш даражаси 20 фоиз бўлади.

Aгар ўқитувчи маълумотни кўрсатиб берса (кўргазма, намойишлар орқали ўқитиш усули), унда хотирада сақлаб қолиш даржаси 30 фоизга кўтарилади.

Юқоридаги барча ҳолатларда талаба ПAССИВ ўрганувчи ҳисобланади.

 Энг самарали ФAОЛ билим қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

Aгар дарсда талабалар кичик гуруҳларга бўлиниб, муҳокамалар, баҳс-мунозара (дебатлар)да иштирок этса, уларда нотиқлик санъати, танқидий фикрлаш, тўғри саволлар тузиш маҳорати ривожланиб, улар материалнинг 50 фоизни ўзлаштириб, хотирада сақлаб қолишлари мумкин.

Дарс жараёнларини амалиёт билан боғлаш, ҳар қандай олинган янги маълумотларни амалиётда синаш ўрганувчи учун катта самара беради. Бу ҳолда 75 фоиз билим хотирада сақланиб қолади.

Ва сўнгги босқич – ўз билимларини бошқаларга етказиш, ўргатиш, ўқитиш орқали  (teach others) 90 фоиз самарага эришиши мумкин.

Билим олишнинг энг афзал усули — билим бериш деган нақл бор.

Ушбу таълим олиш пирамидасидан ҳам муаллимлар, ҳам талабалар тўғри хулоса чиқарса, таълим сифати янада яхшиланади.