Семинар-тренинг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Навоий вилояти ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Финляндиянинг Хелсинки университетлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Семинарда Хелсинки университети профессорлари, халқаро тренерлар: Hanny Koli хоним ва 20 дан ортиқ мамлакатларнинг олий таълим соҳасининг К 12 бўлимида ўқитувчи хизмати соҳасида тренер бўлиб ишлаган Petry Lounaskorpi жаноблари ўзининг тажрибаси билан ўртоқлашди.

— Финляндияда таълимдаги ўқитиш методикаси «стартдан финишгача» тамойилига асосланган экан, — дейди Навоий вилоят ХТБ хорижий тилларни ўқитиш бўлими методисти Гулмира Саъдуллаева. — Яъни уларда «қолоқ ўқувчи» деган қарашнинг ўзи йўқ. Мавзуни тушуниб олмагунча ўқувчи билан шуғулланишади, бунда муайян вақт белгиланмайди. Шунингдек, ўқитиш тоталитар услубда эмас, балки 50х50, яъни интерфаол услубда амалга оширилади. Энг муҳими, ўқув методик қўлланмалари ҳар йили янгиланиб, дарсликларни тайёрлашда ўқитувчилар бевосита иштирок этар экан.

Семинар тренингда Навоий вилоятидан 60 нафар, Қашқадарё вилоятидан 2 нафар Сирдарё вилоятидан 3 нафар меҳмонлар иштирок этган бўлса Самарқанд шаҳрида ўз ишини бошлаган Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтини кузатувчи сифатида иштирок этди.