Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра, сессия доирасида қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган:

- Ҳужжатларни электрон сақлаш ва масофадан туриб нотариал тасдиқлашнинг хавфсиз технологияси;

- Россия рақамли нотариати: ютуқлар ва истиқболлар – давлат органларида ахборот очиқлигини таъминлашнинг самарали воситалари;

- Нотариал ҳаракатларнинг масофавий тасдиқланиши: қандай қилиб фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг ишончлилигини сақлаш мумкин?;

- “Е-нотариат”ни Украинада татбиқ этиш хусусиятлари”;

- Халқаро нотариуслар иттифоқининг Масофавий нотариал тасдиқлаш бўйича йўриқномаси;

- Масофавий ҳаракатлар ва масофадан туриб кўриш;

- Блокчейн технологияси.

Сессияда электрон нотариат ҳамда замонавий рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича катта тажрибага эга бўлган нуфузли хорижий ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг вакиллари иштирок этади.

Сессияда Германия нотариуслари Федерал палатасининг халқаро алоқалар бўйича бош вакили Ричард Бок, Россия нотариал палатаси президенти Константин Корсик, Литва нотариал палатаси президенти Марюс Страчкайтис, Украина нотариал палатаси президенти Владимир Марченко, Халқаро нотариуслар иттифоқининг “Янги технологиялар” бўйича ишчи гуруҳи раиси Ме Карло Алберто Маркоз, Германия нотариуслари Федерал палатасининг Халқаро ишлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатчиси Вероника Корманн, Франция нотариал палатаси вакили Дежуа Антуан каби экспертлар иштирок этади.